Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Илмий ҳамкорликлар янги босқичда

img

2018 йилнинг 27-30 октябр кунлари Киев Миллий университети профессори, физика-математика фанлари доктори И.Й.Дорошенко Самарқанд давлат университетида бўлишди. 
Сафар доирасида 2017 йил 20-апрелдаги «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2909-сонли ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли қарорларини ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилди. 
Сафар давомида профессор И.Й.Дорошенко физика факультети Оптика кафедрасидаги иқтидорли талабаларига, магистрантларига, доктарантларига ҳамда ёш илмий ходимларга маъруза дарслари ўтишди.
Шу билан биргаликда 29-октябр куни факултет ва кафедра профессор-ўқитувчилари иштирокида кенгайтирилган илмий семинар ташкил этилди. 
Шунингдек Самарқанд давлат университети ҳамда Киев Миллий университети ўртасида тузилган ҳамкорлик шартномалари асосида илмий тадқиқот ишлари олиб борилиш ва ёшларни Киев Миллий университетида магистратура, доктарантурада ўқишларини давом эттиришлари учун келишиб олинди.

А.Абсанов, физика факультети декани