Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Россия билан ҳамкорликда педогогика йўналишда инновацион тажриба ва энг янги амалиётлар

img

31 октябр – 1 ноябр кунлари «Россия халқаро илмий – техникавий хамкорлик уйи» ассоциацияси Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, чет элда яшовчи ватандошлар ишлари бўйича Федерал агентлик ва халқаро гуманитар хамкорлик – Россия хамкорлигиташкилоти буюртмасига биноан ва Самарқанд давлат университети кўмагида рус тили, адабиёти, ва  фанлар  ўқитувчилари учун рус тилида “Педагогика 2.0: инновацион тажриба ва энг янги амалиётлар”мавзусида услубий тадбирлар ўтказишди.
Ушбу тадбирларда А.С. Пушкин номидаги Россия давлат рус тили институти, жахон адабиёти кафедраси доценти, филология фанлари номзоди Петривняя Елена Капитоновна,рус тили ва адабиётини мактабда ўқитиш таянч кафедраси мудири, рус тилини ўқитиш методикаси сохасида етакчи  мутахассис,педагогика фанлари номзоди Горбич Ольга Ивановнахамда “Халқаро илмий – техникавий хамкорлик Россия уйи” ассоциацияси фан ва таълим дастурлари бўлими маслахатчиси, методик тадбирлар куратори, таълим менеджери, федерал мақсадли дастурлар координатори Черняева Ирина Яковлевна, СамДУ халқаро алоқалар бўйича проректори М.Г.Насиров, СамДУ рус тили кафедраси мудири И.У.Мамасолиев иштирок этишди.
Методик тадбирлар Самарқанд давлат университети Рус филологияси факультети базасида бўлиб ўтди ва бу тадбирларда Рус филологияси факультети профессор-ўқитувчилари, шунингдек, вилоятимиз ва Самарқанд шаҳрида жойлашган мактабларнинг рус тили ва адабиёти  фани ўқитувчилари, кутубхона  ходимлари иштирок этишди.

Халқаро алоқалар бўлими