Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови

img

Самарқанд давлат университетининг 90 йиллик юбилейи муносабати билан 13 июнь куни Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Конституция қабул қилинганлигининг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт тараққиёти ва халқ фаровонлигининг гарови” мавзусидаги маърузаси юзасидан давра  суҳбати ташкил этилди.
Давра суҳбатида СамДУ маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор А.Эштаев, Ижтимоий фанлар кафедраси мудири проф.Ф.Набиев, Иқтисодий назария кафедраси ўқитувчиси Ш.Джурақуловлар ўз маърузалари билан иштирок этишди. Маърузаларда қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлашда ҳар бир шахсда лоқайдлик ва бепарволик ҳисси бўлмаслиги,  ёшларнинг ушбу жараёнда фаол иштирок этиши таъкидлаб ўтилди. 

http://samdu.uz/assets1/plugins