Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Университетда янги ҳамкорлик шартномаси имзоланди

img

Жорий йилнинг 18-20 декабрь кунлари республикамизга ташриф буюрган Россия федерацияси Қозон миллий, илмий-технология университетининг ректори, Россия фанлар академиясининг мухбир аъзоси, техника фанлари доктори, профессор Сергей Владимирович Юшко бошчилигида делегация Самарқанд шаҳрига ҳам сафар қилдилар. 
Ташриф доирасида, қозонлик меҳмонлар Самарқанд Давлат университетида бўлиб, олий ўқув юртидаги ўзгаришлар ва имкониятлар билан танишишди. Учрашув доирасида икки ўқув даргоҳи ўртасида илмий-малакавий ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. 

Aхборот хизмати