Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

“Очиқ дарс” ва оппоқ орзулар...

img

Механика математика факультети “Назарий ва амалий механика” кафедраси ўқитувчиси Ўткир Нишоновнинг “Эластик назариясининг асосий тенгламалари, масалалари”; физика факультети “Умумий физика” кафедраси доценти, физика-математика фанлари  номзоди Холиқ Шакаровнинг “Электр ва магнетизм” фанидан  “Электромагнит индукция ҳодисаси” мавзусида намунавий очиқ дарслари бўлиб ўтди. 

Дарсда ўқитувчилар ўзларининг бор маҳоратларини ишга солиш баробарида техник воситалардан ҳам унумли фойдаланлилар. Кўргазмалилик эса мураккаб масалаларни тезкор ўзлаштириш имконини беради. Қолаверса, дарснинг эркин савол-жавоб, мулоқот тарзида кечгани талаба-ёшларнинг мавзуга қизиқишини бир неча каррага оширди.

Жараённи кузатар эканман, “Қани энди барча маъруза аудиторияларимиз мана шу каби дарсларни ўтказишга мослаштирилиб, ёш ўқитувчиларимиз ҳам шунга муносиб тарзда ўз маҳоратлларини ошириб борсалар”, деган ўй кечиб ўтди хаёлимдан. 
                                                                                                               

 Эрмамат Сатторов. Ўқув  бўлими услубчиси,
                                                                                                                 физика-математика фанлари доктори