Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


РФ Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг тақдимоти

img

Самарқанд давлат университетида Россия федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академиясининг тақдимоти бўлиб ўтди.  

Унда академиянинг шимолий-ғарбий институтидан, давлат бошқаруви факультети декани Михтин Анатолий Алексеевич ва давлат бошқаруви кафедраси мудири Алексей Игоревич Балашов иштирок этди, шунингдек иқтисодиёт ва бизнес факультети талабалари ва ўқитувчилари қатнашдилар.

Россиялик меҳмонлар йиғилганларга академия фаолияти ва институтнинг ўқишга доир шарт-шароитлари ҳақида  сўзлаб бердилар.  Тақдимот маросимида шунингдек Санкт Петербург шаҳрининг эътиборга молик жойлари ҳақида маълумот ҳам берилди. 

Aхборот хизмати