Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Президент мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифалар белгилаб олинди

img

Самарқанд Давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш бўйича семинар ўтказилди. 

Тадбирда профессор-ўқитувчилар, ёшлар билан ишлаш бўйича факультет деканлари ўринбосарлари, академик гуруҳлар мураббийлари иштирок этди.

Семинарда Самарқанд Давлат университети профессори Ф. Набиевнинг “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасининг мазмун-моҳияти ва ундан келиб чиқадиган вазифалар”, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти профессори М. Пардаевнинг “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”нинг  мазмун-моҳияти хусусида маърузалари тингланди. 

Семинар якунларига кўра ёшлар билан ишлашни янада кенг йўлга қўйиш бўйича Мурожаатномадан келиб чиқадиган вазифалар белгилаб олинди.

Маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими