Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Таълим соҳасидаги ислоҳотларга доир семинар-тренинглар ўтказилди

img

Мамлакатимизда таълим соҳасидаги ислоҳотларнинг амалга оширилиши, ўқитишнинг мазмун ва моҳиятини тубдан янгилашда ўтган қисқа икки йил ичида таълим ислоҳотларига бағишланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, нутқлари ҳамда норматив меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни, моҳияти ва аҳамиятини  университет профессор-ўқитувчилари онгига сингдириш мақсадида 2019 йил 4-январдан 9 январга қадар семинар-тренинглар ўтказилди. 

Семинарларда университетнинг барча профессор-ўқитувчилари ва ходимлари иштирок этди. Семинарларни ўқув ишлари бўйича проректор А.С.Солеев олиб борди. Семинар қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий таълимни ривожлантириш бўйича қабул қилган Фармон ва Қарорлари Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган норматив меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳиятлари тўғрисида тушунтиришлар берилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий таълимни ривожлантириш бўйича қабул қилган Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда  Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган норматив меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига асосан университетда амалга оширилган ҳамда келажакда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида батафсил маълумотлар берилди. Чиқарилган Фармон ва Қарорлар бўйича университетнинг йўл хариталари ишлаб чиқилган бўлиб, йўл хариталарда белгиланган амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни ўз муддатларида амалга оширилиши қатъий белгиланганлиги кўрсатиб ўтилди.

Университетда 2018/2019 ўқув йилида қабул квоталарини оширилиши, жорий этилган таълим шакллари (сирқи, кечки, махсус сиртқи), таълим йўналишлари ва мутахассисликлари, талабалар сонининг ошиши, профессор-ўқитувчиларга бўлган талаб, хорижий олий таълим муассасаларининг ўзаро келишуви ҳамда қўшма таълим дастурлари асосида ўқитиш тўғрисида батафсил маълумотлар берилди.