Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


Тарих факультетида “Икки авлод учрашуви” тадбири

img

Самарқанд давлат университети тарих факультетида университетнинг 90 йиллиги   муносабати билан “Халқ билан мулоқат ва инсон манфаатлари йили” давлат дастурида белгиланган мақсад ва вазифаларига уйғун ва ҳамоҳанглигини таъминлаш борасида “Икки авлод учрашуви” маданий-маърифий тадбир 23 июнь 2017йилда ўтказилди. Тадбирни СамДУ маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор А.А.Эштаев кириш сўзи билан очди. ЎзРФА академиги А.А.Аскаров, СамДУ профессори М.Д.Джуракуловлар ўз илмий, педагогик фаолиятлари, илмий мактаблари, университетнинг шонли 90 йиллиги тарихи тўғрисида ёш авлодга сўзлаб беришди. Талабалар томонидан ҳам саволлар берилиб тадбир муҳим маънавий –маърифий аҳамият касб этди.

http://samdu.uz/assets1/plugins