Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

МАҚСАДИМИЗ – ҚОНУН ВА АДОЛАТ УСТУВОРЛИГИ

img

Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 13 июн куни Тошкент шаҳрида суд органлари тизимида одил судловни таъминлаш борасидаги ишларнинг аҳволи, муаммолар ва истиқболдаги вазифаларга бағишланган йиғилишда сўзлаган нутқи мазмунини тушунтиришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда рус филологияси, ижтимоий-иқтисодиёт ва география факултетлари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар иштирок этдилар

Тадбирда қатнашган Самарқанд вилоят Адлия бошқармаси масъул ходими Шероз Шодиев давлатимиз раҳбари томонидан видеоселектор йиғилишида кўтарилган масалаларга алоҳида тўхталиб ўтди, мамлакатимизда суд тизимини ислоҳ қилиш, одил судловни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўзлади. Истиқлол йилларида мамлакатимизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш ва нуфузини ошириш, уни илгариги жазоловчи органдан инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қиладиган, жамиятдаги демократик ўзгаришларнинг муҳим воситаси бўлган институтга айлантиришга қаратилган кенг қамровли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Йиғилиш сўнгида Ш. Шодиев профессор-ўқитувчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб берди

http://samdu.uz/assets1/plugins