Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

МУҚАДДАС ДИНИМИЗ СОФЛИГИ – ИЖТИМОИЙ БАРҚАРОРЛИК ГАРОВИ

img

Самарқанд давлат университетида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 15 июн куни Тошкент шаҳрида "Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби" мавзусидаги анжуманда сўзлаган нутқида белгиланган вазифаларни бажаришга бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Унда рус филологияси, ижтимоий-иқтисодиёт ва география факултетлари профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

Тадбирда иштирок этган «Руҳобод» жомеъ масжиди имом хатиби Т.Амиров давлатимиз раҳбарининг анжуманда сўзлаган нутқи мазмун ва моҳияти, диний ташкилотлар ва уламоларнинг ёшлар тарбиясида тутган ўрни ҳақида маълумот берди. Учрашувда профессор-ўқитувчилари ва иқтидорли талабалар ўз фикрларини билдирдилар.

http://samdu.uz/assets1/plugins