Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Университетда “Баҳор маликаси” аниқланди

img

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи  Самарқанд Давлат университети бошланғич ташкилоти, университет Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Филололия факультети ташаббуслари билан Филология факультети талаба-қизлари ўртасида "Баҳор маликаси" кўрик-танлови ташкил этилди. Танловда факультетнинг 12 нафар фаол талаба-қизлари 4 шарт асосида беллашдилар. Шунингдек, ушбу факультетда таҳсил олаётган энг фаол, зукко, йигит-қизларимиз факультет декани Ж.Элтазаров томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди. Кўрик-танлов натижаларига тўхталадиган бўлсак, 3-ўринга Мамадиёрова Сайёра, 2-ўринга Тошбоева Шаҳноза, 1-ўринга Ахмедова Мўтабар ва энг олий ўрин ҳамда бугунги кўрик-танловнинг "Баҳор маликаси" номинациясига Норматова Мафтуна иштирокчимиз сазовор бўлишди. Қолаверса, иштирокчи қизларимиз "Энг пазанда қиз", "Энг билимдон қиз", "Энг ораста қиз", "Энг чевар қиз", "Энг чаққон қиз" номинациялари бўйича ҳам тақдирланишди. Тадбирда Самарқанд вилоят хокими ўринбосари, вилоят Ҳотин-қизлар қўмитаси раиси Алимова Гавҳар Заировна иштирок этиб, иштирокчиларни қимматбаҳо совғалар билан мукофотладилар.