Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


 “Мирзо Улуғбек илмий меросининг замонавий астрономия фани ва таълими равнақидаги роли” мавзусидаги Республика ёш астроном талабаларининг IX‑илмий-амалий семинар-тренинги 

img

2019 йил 9 апрель куни соат 11:30 да Самарқанд Давлат университетида қомусий олим, давлат ва жамоат арбоби Мирзо Улуғбекнинг 625 йиллигига бағишланган семинар-тренингнинг тантанали очилиши ва биринчи пленар йиғилиши бўлиб ўтди.

Тантали очилиш тадбирида СамДУ ректори Р.И.Халмурадов ва ЎзФА Астрономия институти директори, академик Ш.А.Эгамбердиевларнинг мамлакатимиз олий таълим тизимидаги ислоҳотлар ва истиқболдаги ишлар тўғрисидаги чиқишлари ёш олимлар ва иқтидорли талабаларда чуқур таьсурот қолдирди. Пленар йиғилишда Ўзбекистонда астрономия фани ва таълими соҳасидаги ютуқларга ва истиқбол режаларга бағишланган фильм намойиш қилинди. Бу йилги семинар-тренингда 10 дан ортиқ олий таълим муассасалари (АндДУ, ФарДУ, ЎзМУ, ТДПУ, НукДПИ, ҚўқонДПИ, ЖизДПИ, ҚарДУ, ТАТУ Қарши филиали, НавДПИ, СамДУ ва ҳ.к.)нинг иқтидорли талаба ва магистрантлари, ёш олимлари иштирок этишди. Шуни алоҳида эьтироф этиш лозимки, семинар-тренинг иштирокчилари 2019 йил 9 апрель эрталаб ўз ишини Мирзо Улуғбек ҳайкали пойига гулчамбар қўйиш ҳамда буюк алломанинг музейи экспонатлари ва “Зиж” жадвалидаги 1018 та юлдузнинг осмондаги координаталари бевосита ўлчанган тажрибажой билан танишишдан бошлашди. Семинар-тренингнинг учинчи куни дастурида Самарқанднинг бетакрор архитектура ёдгорликлари ва замонавий қурилишлари билан танишиш ҳам ўрин олган.