Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти

img

2019 йил 11 апрель куни рус филологияси факультетида “Ёшлар ўртасида никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг аҳамияти” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбир Самарқанд давлат университети хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Учрашувда Самарқанд шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси репродуктив маркази бўлим бошлиғи Д. Салахиддинова, Самарқанд шаҳар олий ўқув юртларининг тиббиёт бирлашмаси кафедра мудири А. Базаров “Ёшлар ўртасида никоҳдан олдинги тиббий кўрикнинг зарурлиги” мавзусида маъруза қилди. Маърузадан сўнг талабалар тиббий кўрикдан ўтиш қоидалари ва зарур ҳужжатлар билан қизиқдилар.

Рус филологияси факультети 2 курс талабалари Самарқанд шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасининг гинекология бўлими бошлиғи К. Усманованинг “Репродуктив саломатлик ҳақида”ги маърузасини тинглади. Тингловчиларга тиббий кўрикнинг аҳамияти ва жисмоний машқлар бажаришнинг афзалликлари тушунтирилди.

Тиббёт ходимларидан ташқари учрашувга Самарқанд давлат университети ҳаёт фаолияти хавфсизлиги кафедраси профессори Э. Кабулов ҳам таклиф этилган бўлиб, талабалар унинг “Бепуштлик” мавзусидаги маърузасини тинглади. Шунингдек, Самарқанд давлат университети хотин-қизлар қўмитаси Ш. Тўхлиева талабаларга тиббий кўрикдан ўтмаслик оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.

Тадбир сўнггида рус филологияси факультети деканининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари М. Бобохонов ҳамда факультет хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Мавлянова маърузачиларга миннатдорлик билдирдилар.