Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Амир Темур ҳақидаги китоб муаллифи билан учрашув

img

Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 683 йиллиги муносабати билан 2019 йил 12 апрель куни Самарқанд давлат университети рус филологияси факультетида “Ҳукмдор” (“Повелитель”) романи муаллифи, ёзувчи Ораз Абдуразаков билан ижодий учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Амир Темурга бағишланган илк шеърий роман муаллифи Ораз Абдуразаков ўз асарининг яратилиш тарихи ҳақида гапириб берди ва аслида роман устида ишлашни ҳали талабалик йилларидаёқ бошлаб юборганлигини маълум қилди. Улуғ саркарданинг тақдири уни доимо қизиқтириб келганлигини, бироқ романда Соҳибқирон ҳаётининг қисқа даври акс этганлигини айтиб ўтди. 

Талабалар асар ҳақидаги ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар, роман уларга Амир Темур шахсининг номаълум қирралари билан танишиш имконини берганлигини таъкидладилар. Сўзга чиққанлар роман бадиий қимматини юксак баҳоладилар. Шундан сўнг, учрашув иштирокчилари муаллифга ўзларини қизиқтирган саволларни бердилар.

Ораз Абдуразаков ўз ижодий режалари ҳақида сўзлаб берди ва тез орада ўзининг учта романи нашрдан чиқишини, уларда Амир Темурнинг ҳаёти йўли тўла қамраб олинажагини маълум қилди.   

Учрашув ташкилотчилари ва Ораз Абдуразаков муҳокама объекти ёзувчининг янги асарлари бўладиган ана шундай ижодий кечаларни давом эттиришга умид билдирдилар.