Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Мен севган адиб

img

Амалий математика ва информатика факультетида китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида Ўткир Ҳошимов ҳаёти ва ижодига бағишлаб “Мен севган адиб” деб номланган давра суҳбати ўтказилди.

Маърузаларда адибнинг ҳаёти ва ижоди, унинг замонавий ўзбек адабиётига қўшган ҳиссаси, асарларининг мазмун-моҳияти, шакл-шамойили, эстетик ва тарбиявий аҳамияти хусусида сўз борди.

Тадбир сўнгида талабалар томонидан факультет кутубхонаси учун адиб асарлари жамланган китоблар тўплами совға қилинди.