Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Университетда “Нафосатли қизлар” гуруҳи аниқланди

img

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд Давлат университети бошланғич ташкилоти, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Самарқанд вилоят Кенгаши, университет Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Педагогика факультети ташаббуси билан ушбу факультет талаба-қизлари ўртасида “Нафосатли қизлар-2019” кўрик-танлови бўлиб ўтди.

Бунда таркибида  5-нафар қиздан иборат бўлган “Ўзбегим қизлари”, “Ўзбегим малаклари”, “Зиёкор”, “Ораста қизлар” номли жамоалар 5 та шарт асосида беллашдилар.

Кўрик-танлов натижаларига кўра, 3-ўринга “Ўзбегим малаклари” жамоаси, 2-ўринга “Ораста қизлар” жамоаси, 1-ўринга “Зиёкор” жамоаси ва энг олий ўринга “Ўзбегим қизлари” жамоаси  сазовор бўлишди.

Ушбу  жамоалар бугунги кўрик-танловга ташриф буюрган мехмонларимиз Самарқанд вилоят хокими ўринбосари, вилоят Ҳотин-қизлар қўмитаси раиси Гавхар Алимова Заировна ҳамда университет томонидан китоблар жамланмаси ва диплом билан тақдирландилар.Ушбу тадбирда яқиндагина Президентимиз томонларидан “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган Самарқандлик Ҳилола Расулова ҳамда Мадина Қаноатова  иштирок этдилар.

Шунингдек, ушбу факультетда таҳсил олаётган энг фаол, зукко, йигит-қизларимиз Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Самарқанд Давлат университети бошланғич ташкилоти томонидан фахрий ёрлиқлар билан тақдирланишди.