Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган

Китоб – ақл зиёси

img

Самарқанд Давлат университетида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, таниқли ижодкорлар билан бўлиб ўтган давра суҳбати ана шундай номланди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Муҳаммад Али, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими масъул котиби Тошпўлат Тугалов, шоира Хосият Бобомуродова ва Зуҳра Эшонқуловалар мамлакатимизда халқимизнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, авлодларни шу руҳда тарбиялаш, интеллектуал салоҳиятли ёшларни камолга етказиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этди. Самарқандлик ёшларнинг китобга бўлган муносабати, эришаётган ютуқлари, университетдаги китобхонликни кенг тарғиб этишга қаратилган тадбирлар алоҳида қайд этилди.

Ижодкорлар ўз фаолияти, ижод намуналари билан университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларини баҳраманд этишди. Шундан сўнг давра суҳбати қизғин савол-жавобга уланди.

Тадбир сўнгида адиб Муҳаммад Али ўзининг «Навоий ва Бойқаро» номли асарини университет кутубхонасига совға қилди.