Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Биз соғлом турмуш тарафдоримиз

img

Амалий математика ва информатика факультетида Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусдан бири бўлган ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилиши учун зарур шароит яратишга йўналтирилган иккинчи ташаббус доирасида “Биз соғлом турмуш тарафдоримиз” шиори остида эълон қилинган “спорт ойлиги”ни самарали ўтказиш мақсадида факультет гуруҳлари ўртасида “Факультет кубоги” футбол мусобақаси ташкил этилди. 
Қизғин курашларга бой ўтган мусобақада фахрли 1-ўринни 1-босқич 03-гуруҳ жамоаси қўлга киритишди ва кубокга эга бўлишди. Мусобақада фаол иштирок этган талабалар ва гуруҳларга факультет декани томонидан фахрий ёрлиқлар берилди. Ойлик доирасида факультетда спортнинг бошқа турлари бўйича мусобақалар давом этмоқда.