Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

САМАРҚАНД ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИДА ТАЪЛИМ СИФАТ ВА САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШДА МУНОСИБ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА

img

Бугун мамлакатимизда олий таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш, соҳада сифат ва самарадорликни ошириш, илмий кадрлар салоҳиятини кўтариш ҳамда уларни муносиб рағбатлантириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда ҳукумати томонидан қабул қилинаётган қатор фармон ва қарорлар асосида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ушбу фикрларни исботлайди.

Самарқанд давлат университетида  ҳам замонавий билим ва кўникмага эга, интеллектуал салоҳиятли ёш кадрлар тайёрлаш, мамлакат ижтимоий-иқтисодий, аграр ва бошқа соҳалар ривожига муносиб ҳисса қўшадиган кадрларни етказиб бериш борасида тизимли ишлар қилинмоқда. 
Университет дунёнинг 70 дан ортиқ нуфузли олий таълим муассасалари, илмий тадқиқот муассасалари билан ўзаро манфаатли  ҳамкорлик алоқалари асосида кадрлар тайёрлаш, талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинувининг йўлга қўйди, илм-фан соҳалари бўйича илмий изланишлар кўламини кенгайтириш, талабаларнинг илғор фан-техникалар бўйича билим ва кўникмаларга эга бўлишига замин яратмоқда. 
Мамлакатимиз мустақиллигининг дастлабки йилларида Самарқанд Давлат университетида 13 та таълим йўналишида кадрлар тайёрланган бўлса, бугун 14 та факультет, 63 та кафедрада, таълим жараёни ўзбек, рус ва тожик тилларида олиб борилаётган, 39 та бакалавриат таълим йўналиш¬лари, 41 та магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланмоқда. Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, факультет, бўлим ва лабораториялар фаолиятини бошқариш мақсадида университетнинг таркибий тузилмалари тубдан ўзгартирилди.
Энг муҳими, кейинги 2 йилда Самарқанд давлат университетида таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга бевосита хизмат қилувчи моддий-техника базасини тубдан янгилаш, замонавий бунёдкорлик ишларини олиб бориш борасида улкан ўзгаришлар амалга оширилди. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори билан  тасдиқланадиган давлат инвестиция дастурлари асосида университет биноларини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича улкан ишлар олиб борилди. Айниқса, Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори билан тасдиқланган “2017-2021 йилларда олий таълим тизимини тубдан такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар” дастурида ҳамда 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сонли Қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, университетда 7 та ўқув биноси, 4 та талабалар турар жойлари, АРМ биноси капитал таъмирланди, 2 та талабалар турар жойи ва 1 та спорт зал янгидан қурилди ҳамда замонавий тарзда жиҳозланди. 
Университетнинг бош биноси замонавий услубдаги капитал таъмирдан чиқарилди. Бинонинг эшик, дераза ва ромлари янгисига алмаштирилди,  Бинода жойлашган катта ва кичик фаоллар зали тўлиқ замонавий ускуналар, стол-стуллар ҳамда бошқа жиҳозлар билан таъминланди. Ўқув аудиторияларнинг барчаси замонавий ўқув жиҳозлари, электрон доскалар, проекторлар билан тўлиқ таъминланди.  

   
  Университетнинг бош биносининг кўриниши

Университетнинг бош биносининг ички ва аудиториялари кўриниши

Кадрлар тайёрлаш сифатига кучли таъсир кўрсатадиган муҳим ишлардан бири Мамалакатимиз Президентининг таклифларига кўра, университетнинг 9-қаватли ўқув биноси замонавий тарзда қайта таъмирланиши бўлди. Унинг ҳар ҳар бир қаватини ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари андозаларига мос ҳолда таъмирлаш ишлари амалга оширилди ва унга туташ ҳудуднинг меъморий қурилишини Ўзбекистон-Хитой миллий меъморчилиги анъаналарига мувофиқлаштирилди. 

 
СамДУнинг 9-қаватли ўқув биноси ва Конфуций майдони кўриниши

Майдонга Конфуций ҳайкали ўрнатилди ва шунга мос ҳолда хиёбон ташкил қилинди. Бугун бу маскан нафақат Самарқандликлар, балки хорижлик сайёҳларнинг ҳам севимли масканига айланиб бормоқда.

СамДУнинг 9-қаватли ўқув биноси ички кўриниши

Бу бинода, бевосита Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг таклифи билан билан ташкил қилинаётган “Халқаро таълим дастурлари маркази” жойлашди. Жаҳоннинг Франция, Япония, Хитой, Жанубий Корея, Малазия, Россия Федерацияси, Германия, Ҳиндистон каби давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда 2+2 ва 1+1 схемаси асосида, қўшма диплом бериш назарда тутилган дастурлар асосида кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Ахборот-ресурс маркази тубдан реконструкция қилинди. Талабаларнинг таълим олиши ва билимини ошириши учун қулай ва кенг ўқув залларида замонавий жиҳозлар ўрнатилди, бундан ташқари талабалар учун замонавий электрон кутубхона ташкил этилди ва унда чекланмаган интернет хизмати жорий қилинган ҳолда маълумотларни интернет орқали топиш қулайликлари  йўлга қўйилди.

 
Ахборот-ресурс маркази биноси ички кўриниши

  
  Ахборот-ресурс маркази биноси ички кўриниши

Катологлар, китобхонларга хизмат кўрсатиш замоанвий тарзда ташкил қилинди. Шу билан биргаликда, ахборот-ресурс марказининг ўзи 50 ортиқ замонавий компьютерлар ва бошқа оргтехникалар билан жиҳозланди. 
Самарқанд давлат университетининг физика ва кимё факультетлари жойлашган бино ҳам капитал реконструкция қилинди. Барча аудиториялар замонавий жиҳозлар билан таъминланди. Компьютер синфларига сўнгги русумдаги компьютер, принтер, видиопроектор ва бошқа оргтехника жиҳозлари олиб келинди. Бинонинг ташқи ва ички ҳудудлари ободонлаштирилиб, манзарали арча кўчатлари экилди.

  

Физика-кимё факультетлари жойлашган бино ва ўқув аудиторияларининг  умумий кўриниши

Ушбу бинода жойлашган Ахборот технологиялари марказига 400 дан ортиқ компьютерларни бир жойга жамлаган компьютер синфлари ташкил қилиниб, талабалар ва профессор-ўқитувчилар учун, айниқса назоратларни талаб даражасида ташкил қилиш учун шароит яратилди.
2018-2019 ўқув йилидан янги ташкил қилинган мактабгача таълим факультети тўлиқ реконструкция қилинган янги бинога кўчирилди. Бинонинг ўқув ва маъмурий хоналари замонавий мебел ва ўқув стол-стуллари билан таъминланди. Янги русумдаги кам газ истеъмол қилувчи қозонхоналар ўрнатилди. 

Мактабгача таълим факультети биноси
 
Мактабгача таълим факультети биноси ички кўриниши

Педагогика факультети жойлашган ўқув биноси тўлиқ капитал таъмирланди. Бино ҳудуди ободонлаштирилиб, ҳар хил манзарали дарахт ва гул кўчатлари экилди. Таълим жараёнини тўлақонли ташкил қилиш учун барча шароиталар яратилиб, тешгишли жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.

 
Педагогика факультети жойлашган ўқув биноси умумий кўриниши

Университетнинг биология факультети биноси ҳудудидаги ёрдамчи бинолар, лабораториялар, зоология музейи ҳамда ботаника оранжиреяси тўлиқ капитал таъмирлашдан чиқарилди. Ўқув аудиториялари ҳамда ўқув лабораторияларга янги жиҳозлар олиб келинди. Бинонинг ички ва ташқи ҳовлисида ободонлаштириш ишлари олиб борилди ва манзарали дарахт ва гуллар экилди.

     
Биология факультети биносининг умумий кўриниши

Таъкидлаб ўтиш жоизки, университетнинг бош биноси, амалий математика факультети жойлашган бино, айниқса физика ва кимё факультетлари бинолари ва бошқа бинолар ўнлаб йиллар давомида иссиқлик билан таъминланмасдан келинган. Сўнгги икки йил давомида ҳар бир бинога алоҳида қозонхоналар қилиш орқали бу бинолар талаб даражасида иситиладиган бўлди, бу эса албатта таълим сифатини оширишга хизмат қилмоқда.
Талабаларга спорт билан шуғулланишлари учун шароит яратиш мақсадида университетнинг бош биноси ҳудудида янги спорт зали қурилиб фойдаланишга топширилди. Ушбу иншоотга барча турдаги спорт анжомлари, замонавий мебел жиҳозлар олиб келиб ўрнатилди. Талабаларнинг волейбол, мини футбол, баскетбол ва бошқа спорт турлари билан шуғулланиши учун  барча шароитлар яратилди.

 
Барча қулайликларга эга янги спорт залнинг ички кўриниши

 
Барча қулайликларга эга янги спорт залнинг ички кўриниши

Талабалар учун яратилаётган шароитлардан яна бири, уларнинг яшаш шароитларини яхшилашга қаратилди. Мавжуд 1200 ўринли 4 та талабалар турар жойлари капитал таъмирдан чиқарилди. Дарҳақиқат, университетнинг 9 қаватли 1-сон талабалар турар жойи тўлиқ реконструкциядан чиқарилди. Талабаларининг яшаш ва дарс тайёрлаш учун барча қулайликлар яратилди. Хусусан, ошхона, ётоқхона, хожатхона, маънавият хонаси ва бошқа хоналар тўлиқ қайтадан жиҳозланди. Ётоқхонанинг барча жойини куз-қиш мавсумида ҳароратни бир меъёрда таъминлаш учун замонавий қозонхона ва иситиш қувурлари ўрнатилди. Йўлакларга асфальт ётқизилди.

 
СамДУнинг 9-қаватли талабалар турар жойи биносининг умумий кўриниши

Талабалар турар жойида замонавий мебеллар ва тегишли инвентарлар билан жиҳозланди.

 

СамДУнинг 9-қаватли талабалар турар жойи биносидаги талабалар хонаси

Ҳар бир талабалар турар жойида маънавият-маърифат ва комьпютер хоналари ташкил қилинди, Wi-Fi зоналари билан таъминланди.

 
СамДУнинг 9-қаватли талабалар турар жойи биносидаги маънавият хонаси

Ушбу мақолада тўхталиб ўтиш лозим бўлган яна бир муҳим ишлардан бири университетда иккита янги талабалар турар жойиини барпо қилиниши ва университетнинг 9-қаватли ўқув биносининг 20 млрд. сўмдан ортиқ маблағ сарфланиб, жаҳон андозалари даражасида таъмирланиб, жиҳозланиши бўлди. 
Бу ишлар албатта, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2017-2019 йилларда Самарқанд вилоятига ташрифи давомида, университетга алоҳида эътибор қаратганлари сабабли амалга оширилди. Президентимиз таклифлари билан, берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича 2018 йил 24 июлдаги 571-сонли Вазирлар Маҳкамасининг Қарори қабул қилинди.
Университет ҳиёбони 15-уйда жойлашган Самарқанд давлат университети 9-қаватли ўқув биноси ёнидан 400 ўринга мўлжалланган замонавий услубдаги янги талабалар турар жойи барпо этилди. 

 
Замонавий услубда барпо этилган янги талабалар турар жойи (400 ўринли)

 
Талабалар турар жойи (400 ўринли) ички кўриниши
 
Талабалар турар жойи (400 ўринли) ички кўриниши

Ушбу бинода талабаларнинг истиқомат қилиш учун барча турдаги шарт-шароитлар яратилди. Хусусан ошхонада замонавий электр печлари, кир ювиш хоналарида сўнгги русумдаги кир ювиш машиналари, ювиниш хоналарида алоҳида иссиқ ва совуқ сувни нормалаштириш учун аристонлар ва маънавият хоналарида талабаларнинг дам олиши ва билим олиши учун шароитлар яратилган. Бинонинг барча томонларига хавфсизликни таъминлаш мақсадида видеокузатув мосламалари ўрнатилди.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, муҳтарам Президентимизнинг таклифлари билан университетда хорижий талабалар учун 200 ўринли янги талабалар турар жойи қуриб фойдаланишга топширилди. 

 
Хорижий талабалар мўлжалланган 200 ўринли янги талабалар турар жойи

Ушбу талабалар турар жойи барча қулайликларга эга бўлиб, замонавий тарзда жиҳозланди, бу ерга университетда таҳсил оладиган хорижлик талабалар жойлаштирилади. Бундан ташқари, хорижлик меҳмонларни қабул қилиш учун ҳам шароитлар яратилди.

    
Хорижий талабалар мўлжалланган 200 ўринли янги талабалар турар жойи ички кўриниши

Таълим cоҳасидаги ислоҳотлар мамлакатимиз Президентининг бевосита ташаббуслари ва бу соҳага катта эътиборининг масъули сифатида намоён бўлмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2909-сонли қарори билан тасдиқланган режа асосида университетнинг копьютерлар парки тўлиқ янгиланди, 300 дан ортиқ замонавий компьютерлар олиниб, ўқув жараёнида фойдаланилаётган компьютер синфларининг сони 19 тадан 37 тага етказилди. Ўқув жараёни учун 100 дан ортиқ аудиториялар видеопроекторлар ва махсус ускуналар ҳамда 32 та аудитория интерактив доскали видеопроекторлар билан жиҳозланди. Ўқув лабораторияларининг моддий-техник базасини яхшилашга чет эл инвестицияларидан самарали фойдаланиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда. 
Давлат дастури асосида физика, кимё ва биология таълим йўналишларининг 25 турдаги ўқув лабораториялари Германияда ишлаб чиқарилган энг замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланди. Хорижий инвестицияларни жалб қилиш асосида ҳам университетнинг моддий техник базаси бойитилмоқда. Масалан, Глобал экологик фондининг кичик грантлар дастури ва БМТнинг ривожлантириш дастури асосидаги 154 300 АҚШ доллар ҳисобиддан СамДУ Ботаника оранжереяси модернизация қилинди. “Русский мир” фонди томонидан 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағга янги адабиётлар олиб келинди. Испаниянинг Аликанте университети билан ҳамкорликда бажарилган маблағ ҳажми 80 000,75 Евро бўлган Темпус лойиҳаси бўйича компьютер ва ноутбуклар олинди. НАТО ташкилотининг SFPP гранти бўйича 78 000 Еврога янги лаборатория асбоб-ускуналари ва компьютерлар олинди. Бу соҳадаги энг диққатга сазовор иш, МАГАТЭ томонидан ўқув жараёни учун «Таълим стандартларини яхшилаш ва амалий ядро физикаси йўналишида мутахассислар тайёрлаш» лойиҳаси бўйича 231 046 Евро маблағга амалий ядро физикаси бўйича 2 комплект энг замонавий ўқув-илмий лабораториялар олиб келиниб, ўқув жараёнига фойдаланилмоқда. Туркиянинг ТИКА ташкилоти гранти бўйича 55 000 АҚШ доллари миқдоридаги маблағга “Тил лабораторияси” ҳамда 25 дона махсус компьютерлар ўрнатилган “Лингофон” аудитория ташкил этилди. Шунингдек, 2019 йил март ойидан 80 000 АҚШ доллари миқдаридаги “Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ўқитувчи фаолиятини баҳолаш” мавзусидаги АИФ гранти бажарилмоқда. 
Бугун университетда бу мақсадни амалга ошириш учун имконият етарли, чунки Президентимизнинг юқорида таъкидланган 2017 йил 20 апрелдаги 2909-сонли қарорлари асосида барча имкониятлар яратиб берилди. Университетда кейинги икки йил давомида 117 нафар профессор-ўқитувчилари хорижнинг турли грантлари ва университет маблағлари асосида хорижда малака ошириш ва стажировкада бўлиб қайтишди ва 11 нафар тадқиқотчилар чет элга PhD дастурларида, 50 дан ортиқ талабгорлар магистратура дастурларида ўқиш учун юборилди. Хорижнинг нуфузли марказларидан 100 дан ортиқ олим мутахассислар университетнинг илмий ва ўқув жараёнларига жалб қилинди.  
 Республикамиз олий таълим муассасалари орасида муносиб мавқега эга бўлган университетимизда олиб борилган ана шундай бунёдкорлик ишлари, ўз навбатида, таълим сифат ва самарадорлигини янада оширишга хизмат қилиб келмоқда. Ўқув жараёни¬нинг меъёрий ҳужжатларини услубий жиҳатдан такомил¬лаштириш, ўқув-ахборот манбаларини ривожлантириш, таълимнинг педагогик, психологик ва услубий муаммо-ларини изчиллик билан ўрганиб бориш, таълимга оид маълумотларни тўплаш, уларни таҳлил қилиш ва бу борада талаб этиладиган ахборотларни тайёрлаш ҳамда замонавий, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш самарадор¬лигини ошириш йўлида узлуксиз ислоҳотлар амалга ошириб келинаётганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Энг аввало, ўқув ишларини сифатли ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ишлар мажмуаси доимий равишда тўлиқ таҳлил қилиб чиқилмоқда ва соҳаларга тегишли қўшимча равишда бажарилиши лозим бўлган ишлар белгиланиб, амалга ошириш йўлга қўйилган. Университет ва унинг барча бўлинмалари миқёсида амалга оширилиши керак бўлган биринчи галдаги ишлар жумласига ўқитишда инновацион педагогик технологиялардан фойдаланишни йўлга қўйиш эканлигига асосий эътибор қаратилмоқда. 
Университетда илмий-амалий музей лабораторияси, археология, геология, зоология йўналишлари бўйича лаборатория-музейлар ишлаб турибди. Ботаника боғи ва оранжерия, педагог кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш минтақавий маркази, 3 млн. дан ортиқ китоб фондига эга бўлган ахборот-ресурс маркази ва бошқалар ҳам ўқув жараёнини ташкил қилиш учун хизмат кўрсатиб келмоқда.
Бир сўз билан айтганда, олий таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар изчил ҳаётга татбиқ этиб келинаётган олийгоҳимизда юртга таянч ва суянч бўладиган, мамлакатимиз равнақи йўлида меҳнат қиладиган салоҳиятли ёшлар тайёрланмоқда.