Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

“SciVal ахборот таҳлилий воситаси орқали тадқиқот натижаларини баҳолаш ва режалаштириш” мавзусида “Elsevier” компанияси вакиллари иштирокида ўтказилган семинар-тренинг

img

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Нидерландиянинг "Elsevier" компанияси билан ҳамкорликда "Илм-фан – 2020" миллий ривожланиш дастурини ишлаб чиққан.

Ундан кўзланган асосий мақсад юртимизда олий таълим даргоҳлари профессор-ўқитувчиларининг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш, жаҳон таълим ресурслари, замонавий илмий адабиётларнинг электрон каталоглари ва маълумотлар базаларига кириш имкониятларини янада кенгайтиришдан иборат.

Миллий ривожланиш дастури доирасида юртимиздаги илмий журналларни "SCOPUS" ва "ScienceDirect" халқаро илмий маълумотлар базаси тизимига киритиш, ёш олим ва докторантларга мақолалар тайёрлаш ва уларни нуфузли нашрларда чоп этишига кўмаклашиш кўзда тутилган.

Ушбу дастур доирасида 2019 йил 14 июнь куни Самарқанд Давлат университетида “SciVal ахборот таҳлилий воситаси орқали тадқиқот натижаларини баҳолаш ва режалаштириш” мавзусида “Elsevier” компанияси вакиллари иштирокида семинар-тренинг” ўтказилди.

Семинар-тренингда “Elsevier” компаниясининг таҳлилий масалалари бўйича етакчи эксперти Андрей Локтев иштирок этди

Семинар-тренингда SciVal ахборот таҳлилий воситаси орқали тадқиқот натижаларини визуаллаштириш, стратегик шерикликни ривожлантириш, таълим муассасалари ривожланишнинг замонавий тенденцияларини аниқлаш ва таҳлил этиш, тизимда ҳисоботларни яратитиш имкониятларини ўрганиш, халқаро илмий ахборотлар манбаси (Scopus, ScienceDirect)дан фойдаланиш, илмий тадқиқотлар соҳасида самарадорликни ошириш, пировардида университетларнинг халқаро глобал рейтингга кириш имкониятлари масалалар муҳокама қилинди.

Семинар-тренингда Самарқанд шаҳридаги барча  олий таълим муассасаси мутахассислари иштирок этишди.