Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Илмий- амалий семинар «АҚШ университетларидаги профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш тажрибаси»

img

2019 йил 19-20 июнь кунлари Самарқанд Давлат университетида «Америка университетларидаги профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш тажрибаси» мавзусида семинар бўлиб ўтди. Семинар ишида АҚШ Мичиган университети Европа, Россия ва Евроосиё тадқиқотлари Маркази директори профессори Норман Грахам ва Мичиган университети Европа, Россия ва Евроосиё тадқиқотлари Маркази директори ўринбосари профессор Тимур Хўжаўғли қатнашишди. Улар Америка олий таълим тизими ҳақида, шунингдек, профессор-ўқитувчиларнинг ўқув ва илмий фаолиятлари, дарс бериш маҳоратлари ва талабаларнинг дарсни ўзлаштириш самарадорлигига таъсир қиладиган омиллар тўғрисида маърузалар қилишди. Шунингдек, семинарда Жаҳон банки томонидан молиялаштирилган «Ўзбекистон олий таълим муассасаларида ўқитувчи фаолиятини баҳолаш» лойиҳаси доирасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида лойиҳа ижрочиси А.Ярмухамедов маъруза қилди.

Семинар якунида олий таълим тизимида мавжуд муаммолар, камчиликлар ва уларни ечиш масалалари муҳокама қилинди.