Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

СамДУ да “Билимлар куни” маърифий тадбири

img

Самарқанд давлат университетида ташкил этилган “Билимлар куни” маърифий тадбири  юртбошимизнинг ташаббуси билан барпо этилган талабалар тураргохи саҳнида ташкил этилди. Эрта тонгдан байрамона безатилган маҳобатли майдонга  талабалик бахтига муяссар бўлган йигит-қизлар, уларнинг ота-оналари, профессор-ўқитувчилар, тадбир ташкилотчилари билан  гавжум бўлди.

Тантанали тадбирни   университет ректори, профессор Рустам Халмурадов кириш сўзи билан очар экан, барчани янги ўқув йили бошланиши билан қизғин муборакбод этди.

“Билимлар куни”да иштирок этган вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов Президентимизнинг таълим соҳасига қаратаётган юксак эътибори, яратилаётган барча шароитлар  хусусида тўхталар экан, ўз навбатида талаба-ёшлар ҳам ўзларининг намунали хулқи ва билими, фаоллиги билан  жавоб  қайтаришларини таъкидлаб ўтди.

Дорулфунуннинг шонли ўтмиши, бугунги нуфузи,  қутлуғ даргоҳ жамоаси олдидаги бугунги уститвор вазифалар хусусида “Ўзбекистон қаҳрамони”, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими бошлиғи Ҳасан Нормуродов, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Фармон Тошев, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи, профессор Мавлон Жўрақулов,  навоийшунос олима Дилором Салоҳий, “Йил талабаси” Республика кўрик-танлови ғолиби Ҳулкар Худойбердиеванинг чиқишларида мамнуният билан таъкидланди.

Тадбирдан сўнг, вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва ҳамроҳлари 200 талаба ўрнига эга университет талабалар тураргохидаги шарт-шароитлар билан танишишди. Вилоят раҳбари  ҳамда университет раҳбарияти билан бўлиб ўтган қисқа мулоқотда олий ўқув даргоҳлари ҳамда умумтаълим мактабларининг узвий алоқасини янада мустаҳкамлаш, янги ўқув йилидаги долзарб вазифалар ва қимматли фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

СамДУ матбуот хизмати