Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Таълим сифатини ошириш долзарб вазифа

img

Самарқанд вилоятида “Бутун кучни халқ ичидан олайлик, қучоқ очиб мактабларга борайлик” шиори остида Республика ишчи гуруҳи ўз ишини бошлади.

СамДУнинг Ёшлар билан ишлаш  бўйича проректори Алишер Эштаев раҳбарлигида Каттақўрғон туманидаги мактабларга университет профессор- ўқитувчилари ташриф буюриб, мактаблар фаолияти билан танишмоқда. Даргохларда учрашув ва давра сухбатлари ташкил этилмоқда. Туман мактабларида STEAM фанларини чуқурроқ ўрганишга эътибор қаратилмоқда.

СамДУ профессори, тилшунос олим Суюн Каримов ўзи таҳсил олган Нуробод туманидаги 4-умумтаълим мактабида бўлиб, даргохга китоблар ҳадя этди.

Тилшунос олим ташкил этган махорат дарси ўқувчи ва ўқитувчиларда катта таассурот қолдирди.

Самарқанд Давлат университетининг 400 нафар профессор-ўқитувчилари педагогик жамоаси бу ишларда фаол иштирок этмоқда.

 

СамДУ матбуот хизмати.