Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Telegram мессенжери Shokirjonov каналида эълон қилинган мақолага РАДДИЯ

img

Куни кеча Telegram мессенжери Shokirjonov каналида хатбошиси “Ёмғирда қунишибгина турган 14 нафар бу қизлар ким дейсизми?” - деган сўзлар билан бошланган, объектив ҳолатни чуқур ўрганмасдан, нохолислик билан ёзилган  кичик қоралама эълон қилинди.

Самарқанд Давлат университети маъмурияти, кўп сонли профессор-ўқитувчилар мақолада келтирилган важларни қуйидагича рад қилади:

Бизнингча,  Shokirjonov фаразларга таяниб иш кўрадиган блогер. Бу ҳолатни каналда чоп этилган суръат ва хабарчани ташқи кўздан кечиришдаёқ дарровгина тушуниб олиш мумкин. Чунки, асосий далил сифатида келтирилган расм қалбаки! Ажабланарли томони шундаки, блогер қабул комиссияси томонидан тақдим этилган натижаларни тўлиғича кўрсатмаяпти, сабаби қуйироқда қабул комиссияси масъул котибининг шахсий имзоси қўйилган жойи нега йўқ? Ушбу ҳолатни оммага эълон қилишдан “қочиш” кишини ҳар қандай фикрларга етаклайди (қуйида келтирилган расмга қаранг).

2019-2020 ўқув йили учун ўтказилган қабул жараёнида Самарқанд давлат университетида 9 та таълим йўналишига 7001 нафар абитуриентдан  алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлари орқали амалга оширилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 20.06.2019 йилдаги “Алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига талабаларни қабул қилиш учун тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш тўғрисида”ги 653-буйруғи билан СамДУ Спорт фаолияти (хотин-қизлар спорти бўйича) таълим йўналишига касбий (ижодий) имтиҳонларни ўтказиш комиссияси раиси ва аъзолари сифатида Гулистон Давлат университети ўқитувчилари масъул этиб қўйилган эди.

Спорт фаолияти (хотин-қизлар спорти бўйича) таълим йўналиши бўйича ўтказилган касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.06.2018 йилдаги 588-сон қарори билан тасдиқланган “Алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлари орқали имтиҳонларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низоми (3-боб, 26-банд) талабларига мос равишда белгиланган муддатларда эълон қилинган.

Shokirjonov мақоласида “СамДУ ректори, профессор Р.И.Холмуродов тест синовларидан тўлиқ воз кечиш, кириш имтиҳонларини университет ўқитувчиларининг ўзлари олиши кераклиги ҳақида гапиргани эсимда” – деган истеҳзо ва туҳматдан иборат бўлган сўзларни келтирганлар. Бу фикрни нима билан исботлайсиз, - жаноб журналист?!...

Shokirjonovнинг ушбу сўзлари унинг жамиятда бўлиб ўтаётган воқеалардан, кундалик матбуотдан бехабарлигидан ёрқин далолатдир.

Фикримизни қуйидагилар билан исботлаймиз:

  1. Ҳалқаро Пресс клубнинг 11.06.2019 йилда Самарқанд Давлат университети Бош биноси катта мажлислар залида Самарқанд шаҳрида жойлашган олий таълим муассасалари ректорлари, филиаллар директорлари  ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган бевосита мулоқотда, 26.06.2019 йилда Тошкент шаҳрида Президентнинг Давлат маслаҳатчиси, Олий ва ўрта махсус таълим вазири, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси раҳбари ва республика барча олий таълим муассасалари ректорлари иштирокида ўтказилган йиғилишда СамДУ ректори проф. Р.И.Халмурадов таълимда сифатни кўтариш учун жорий имтиҳон назоратларини фан ўқитувчисининг иштирокисиз ўтказиш лозимлигини, бу борада СамДУда алоҳида “Талабалар билимини баҳолаш бўлими” очилганлигини айтиш билан бир қаторда таълим муассасаларига алоҳида иқтидор талаб этиладиган бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларисиз, касбий (ижодий) имтиҳонлари орқали абитуриентларни ўқишга қабул қилиш борасидаги таълим йўналишларини қичқартириш лозимлигини, ушбу имтиҳонлар ҳам Давлат Тест Маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлар сирасига киритилишини алоҳида таъкидлаб ўтганлар.
  2. Бундан ташқари, Самарқанд Давлат университетида ўтказилаётган ислоҳотлар бугунги кун талабига тўлиқ жавоб бериши яққол кўриниб турибди. Мисол тариқасида кейинги 2-йил мобайнида СамДУда шаффоф ва ҳаққоний ўтказилаётган магистратура мутахассисликларига кириш имтиҳонларини келтириш мумкин.
  3. Р.И.Халмурадовнинг Ўзбекистонда олий таълимни янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш бўйича эълон қилдирган мақолалари рўйхатини қуйида келтирамиз:
  1. Ўзбекистон – олий таълим ватани. // Ўзбекистон овози. №129, 26.10.2017, 4-бет.
  2. Билимни назорат қилиш ва баҳолаш кечиктириб бўлмайдиган вазифа.// Зарафшон. №70-71(23,030-23,031) сон 14.04.2018
  3. Инженерно-технологическое образование: как повысить эффективность.// Народное слова. №109. 29.05.2018.
  4. Илм-фан халқларимизни янада яқинлаштиради, мамлакатларимизни  тараққий эттиради. // Ўзбекистон овози. №101 23.10.2018
  5. Задача сложная, но выполнимая// Народное слово. №232, 9.11.2018,С.3.
  6. Ректор: Билимни объектив баҳолашнинг янги тизимини яратмасдан етук кадрлар тайёрлаш мушкул // Халқ сўзи. 04.12.2018 Сайтига чиқган (http://xs.uz/uzkr/post/rektor-bilimni-obektiv-baholashning-yangi-tizimini-yaratmasdan-etuk-kadrlar-tajyorlash-mushkul)
  7. Сфере высшего образования необходимы перемены, // Правда востока. № 16, (28979) 24.01.2019. С.1.
  8. Бугунги таълим – эртанги келажак// ЎзА сайтида. http://www.uza.uz/oz/education/bugungi-talim-ertangi-kelazhak-11-05-2019
  9. Инновацион фанни ривожлантирмасдан мамлакатни тараққий эттириб бўлмайди // Ўзбекистон овози, №42-43, 28.05.2019, С.1.
  1. Республика олий таълим муассасалари ректорларининг кенгаши мунтазам равишда ўтказиб келинадиган ваколатли кенгаш ҳисобланади. Жорий йилнинг 29-август куни ўтказилган йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Олий таьлим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони лойиҳаси муҳокама бўлди. Муҳокамада СамДУ ректори бакалавриат таълим йўналишларига киришдаги касбий (ижодий) имтиҳонлар кўпайиб кетганлигини, уларни мумкин қадар камайтириш кераклигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Р.И.Халмурадов томонидан бир неча марта аксарият таълим йўналишларига ўқишга киришда (масалан, ижтимоий иш, таълим тили тожик тили бўлган таълим йўналишлари) касбий (ижодий имтиҳонлар)ни Давлат Тест Маркази томонидан ўтказиладиган тест синовлари билан алмаштириш таклифлари жўнатилган.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки,  Самарқанд Давлат университетида кейинги йиллар мобайнида таълим соҳасини такомиллаштириш, абитуриент ва талабанинг билимини холисона баҳолаш жараёнида инсон омилини камайтириш ёки уни йўқотиш борасида салмоқли ва таҳсинга сазовор ишлар амалга оширилди.