Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

РОЛИК

img

Таълим жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш, халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш орқали етук кадрларни тайёрлаш Самарқанд Давлат университети илмий педагогик жамоасининг  устувор вазифаси, кундалик  дастурий шиорига айланган!

Даргоҳда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  тегишли Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг «Самарқанд Давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш  йўлида катта амалий ишлар  қилинмоқда.

Университетда 16 та факультет, 63 та кафедра, 843 нафар профессор-ўқитувчи фаолият кўрсатади.

Университетнинг илмий салоҳияти бугунги кунда 51,2 фоизни ташкил қилмоқда. Талабалар сони 15 минг нафардан зиёд.

Университетда 40 та ихтисослик бўйича таянч докторантура (PhD), 9 та йўналишда докторантура (DSc) ҳамда 11 та Ихтисослашган кенгаш фаолияти йўлга  қўйилган.

СамДУ илмий салоҳиятини ошириш мақсадида сўнгги уч йилда университет профессор-ўқитувчилари томонидан жами – 85 та докторлик диссертатцияси ҳимоя қилинди.

Сўнгги уч йилда давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган илмий-тадқиқот ишлари учун беш миллион икки юз эллик икки минг етти юз қирқ тўрт сўмлик 30 та фундаментал, 18 та амалий ва 3 та инновацион лойиҳа амалга оширилди.

2016-2018 йилларда 15 та халқаро лойиҳа доирасида  бир миллион беш юз олтмиш етти минг тўрт юз саксон тўрт евро ва йигирма икки минг олти юз олтмиш АҚШ доллари миқдорида маблағ ўзлаштирилди. Шу йилларда университетнинг 117 нафар профессор-ўқитувчиси хорижнинг турли грантлари асосида чет мамлакатларда малака оширишда бўлиб қайтишди.

Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот ишларига шароит яратиш мақсадида  100 га яқин фан  ва спорт тўгараклари, илмий-ижодий клублар фаолият олиб бормоқда. Ушбу тўгаракларга минглаб йигит-қизлар жалб қилинган. Эътироф этиш жоизки, айни пайтда университетнинг жисмоний маданият факультетида  таҳсил олаётганлар орасидан 14 нафар жаҳон, 26 нафар Осиё, 139 нафар Ўзбекистон чемпионлари, юзлаб халқаро тоифадаги спорт усталари мавжуд.

Сўнгги уч йилда 3 нафар Президент Давлат стипендияси, 15 нафар талаба Навоий, Улуғбек ва Ислом Каримов номидаги Давлат стипендиялари соҳиби бўлди, 166 нафар ёшлар халқаро ва Республика олимпиадаларида совринли (1-3) ўринларни эгаллашди.

Китоб-саодат калити, у ҳеч қачон эскирмайдиган бебаҳо хазина. Университет кутубхоналари фонди кейинги йилларда икки миллион етти юз ўн тўрт минг уч юз етмиш саккиз нусхага бойиди.

СамДУ раҳбарининг ташшаббуси билан “Самарқанд китоб олами” маркази ташкил этилган!

Таълимда сифат жамиятнинг етуклик даражасини белгилайди. Бугунги тараққиёт йўлидаги Ўзбекистонга билимли, иқтидорли, инновацион кашфиётга чанқоқ ёшлар сув ва ҳаводек зарур. Ўтган ўкув йили даргоҳда мактабгача таълим факультети ташкил этилди. Бу йил эса саньатшунослик ҳамда халқаро таълим дастурлари факультетлари фаолият бошлади.

Амалдаги йил аввалида “Дорилфунун студияси” ташкил этилди. Матбуот хизмати томонидан ҳозирга  қадар  ўнлаб  давра суҳбатлари, мулоқот ва репортажлар вилоят ва МТРК телеканаллари орқали  эфирга  узатилмокда.

Университетда ҳозирги ислохотлар суръатига мос илғор кадрларга  эҳтиёж мавжуд. Шунга кўра, 3 йил давомида университетдан 15 дан зиёд талабалар таянч докторантура (PhD), 100 дан зиёд талабалар эса магистратура йўналишларида таҳсил олиш  учун  хорижга юборилди. Даргоҳга  100 дан зиёд хорижлик олимлар, профессор-ўқитувчилар ташриф буюришди. Университетнинг 150 дан зиёд профессор-ўқитувчилари хорижнинг нуфузли ОТМларида малака оширди, илмий стажировка, халқаро конференция ва  анжуманларда иштирок этди.

Ўзининг  олти юз йиллик  шонли тарихига эга Самарқанд дорилфунуни  таълимда, кадрлар тайёрлашда, инновацион  яратувчилик салоҳияти ва нуфузини ошириш йўлида дадиллик  билан одимлашда давом этади.

СамДУ матбуот хизмати.