Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Ҳиндистон элчисининг ташрифи

img

Шу йилнинг 7-октябрь куни Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулотда ва мухтор элчиси Сантош Джа ва ҳамроҳлари Самарқанд Давлат университетида эҳтиром билан кутиб олинди.

Университет ректори, профессор Рустам Холмуродов ва элчи жаноблари ўртасида бўлиб ўтган самимий мулоқотда Ҳиндистондаги номдор олий ўкув даргоҳлари ва Самарқанд Давлат университети ўртасида таълим – фан, иннавацияни ривожлантириш, кадрлар етиштириш, маънавий-маърифий алоқаларни мустахкамлаш хусусида сўз борди.

Ҳиндистонлик мартабали меҳмон нуфузли ва номдор булган Деҳли ва Наъланда университетлари, шунингдек, хусусий олий таълим даргохлари Самарқанд Давлат университети билан яқин ҳамкорлик урнатишдан   манфаатдор эканлигини таъкидлади. Келгуси йили Ўзбекистон ва Ҳиндистонда, хусусан тарихий қадамжоларга бой булган Самарқандда санъат ва маданият кунлари  ўтказиш хусусидаги таклифни ўртага ташлади.

Шундан сўнг элчи Сантош Джа ва университет ректори Рустам Халмурадов ўртасида  кадрлар тайёрлаш, кўш дипломлик алоқаларини йўлга  қўйишга  қаратилган тарихий  ҳужжат имзоланди.

Ҳар иккала тараф бир-бирларига   эсдалик совғаларини топширишди.

Ҳиндистонлик меҳмонлар СамДУнинг Халқаро таълим Дастурлари факультетида ташкил этилган Ҳиндистон маданияти ўқув марказининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган Халқаро таълим дастурлари марказида айни пайтда 2+2 шаклида 180 нафар талаба таҳсил олмокда.  

 

Университет раҳбари эсда қоларли маросимида Хиндистоннинг мамлакатимиздаги Фавқулотда ва мухтор элчиси иштирок этаётганлиги  тарихий рамзий маънога эгалигини айтиб ўтди.  Мартабали меҳмон ҳар икала давлат раҳбарларининг ташаббуси билан Ўзбекистон ва Ҳиндистон  алоқалари ривожланиб, буюк ўзгаришларга эришилаётганлигини мамнуният билан таъкидлади.

Таълим марказидаги Ҳинд маданияти ўқув марказининг очилишидан сўнг  шарт - шароитлар кўздан кечирилди.

Элчи жаноблари ва ҳамроҳлари университетнинг тарих ва биология факультетларидаги  археология  ва зоология музейларини кўздан кечиришди.

 

СамДУ  матбуот хизмати