Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Тил – миллат руҳи

img

Бугун Самарқанд давлат университети Филология факультетида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганлигининг 30 йиллигига бағишланган “Тил – миллат руҳи” номли илмий анжуман бўлиб ўтди. Анжуманга университетимизнинг тилшунос ва адабиётшунос профессор-ўқитувчиларидан ташқари Республикамизнинг йирик адабиётшунос олимларидан бири профессор Боқижон Тўхлиев ҳам ташриф буюрди. Мазкур тадбирда Самарқанд тилшунослик мактаби асосчиси ва вакилларидан бўлган тилшунос олимлар Абдурауф Фитрат, Улуғ Турсунов, Раҳматулла Қўнғуров, Бозорбой Ўринбоевлар ҳақида факультет декани профессор Жўлибой Элтазаров маъруза қилди. Профессор Худойберди Дониёровнинг тилшунослигимизга қўшган ҳиссаси ҳақида профессор Муродқосим Абдиев алоҳида сўз юритди. Тадбир сўнгида талабалар томонидан шеърлар ва ғазаллар айтилди, саҳна кўриниши намойиш этилди.

SamDU

Samdu

SamDU

SamDU