Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганлигига 30 йил тўлди

img

Самарқанд Давлат университетида қутлуғ сана муносабати билан ташкил этилган илмий-амалий анжуман Ўзбек тилшунослигининг долзарб масалаларига бағишланди.

Конференсияни СамДУ проректори Ҳаким Хушвақтов олиб борди.

Асосий эътибор ўзбек тилининг софлигини асраш бу борадаги ютуқ ва муаммолар, нутқ маданияти ҳамда адабий тил меъёрлари, “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ва адабий тил ривожи шунингдек ОАВ да она тилимизнинг талқин этилиши, бу борадаги камчиликларни бартараф қилиш масалаларига қаратилди.

Тадбирда сўз олган таниқли тилшунос олимлар, филология фанлари докторлари, профессорлар Жўлибой Элтазаров, Ибодулла Мирзаев, Суюн Каримов, Мардон Болтаев ва бошқалар ўзбек тилининг Давлат ва жамият бошқарувида, дипломатик алоқалар, илм-фан сингари барча соҳалардаги қадр-қиммати, нуфузи ҳақида тўлқинланиб гапиришди. Ўзбек тилини ташқи ва ички таҳдидлардан асраш, она тилимизни сийқалаштириш эмас, уни сайқаллаштириш ҳусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Якунда талабалар томонидан ўзбек тилини улуғловчи шерлар ўқилиб, кичик саҳна кўринишлари намойиш этилди.

SamDU

SamDU

SamDU

СамДУ матбуот хизмати