Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz

Самарқанд давлат университетига Ҳиндистоннинг Гужарат провинцияси делегацияси ташрифи

img

Ҳиндистоннинг Гужарат провинциясининг Бош Вазири ва унга ҳамроҳлик қилган тадбиркорлар делегацияси 2019 йилнинг 20 октярбрь куни Самарқанд давлат университетига ташриф буюрди.

Меҳмонлар СамДУнинг Халқаро таълим дастурлари факультети биносида кутиб олинди. Дастлаб, СамДУ ректори Р.И.Халмурадов меҳмонларни университетнинг ривожланиш стратегияси ҳамда халқаро алоқалари бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Дастурга биноан делегация аъзолари университетда ташкил қилинган  Ҳиндистон маданият маркази билан танишишди. Ушбу марказдаги Ҳиндистон маданияти ва тарихини акс эттирувчи кутубхона ва расмлар кўргазмаси, Ҳиндистоннинг Алигарх Муслим университети билан ҳамкорликда ташкил этилган Геоинформацион таҳлил ва геодезия йўналиши бўйича қўшма магистратура дастури делегация аъзоларида катта қизиқиш уйғотди.

Ҳиндистоннинг Гужарат провинцияси ҳамда СамДУнинг ҳамкорлиги натижасида Гужарат провинцияси ҳукумати кўмагида таълим ва илмий-техник ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари белгилаб олинди.

Хусусан, табиий ресурсдан оқилона фойдаланиш йўналашида  кадрлар тайёрлаш, суғориладиган деҳқончилик тизимида тежамкор энергия  технологияларини ҳамкорликда яратиш,  минерал ва органик ўғитларни қўллашда  Ҳиндистон  тажрибасини ўрганишга келишилди.

Гужарат провинцияси ҳукумати томонидан ажратилган стипендиялар эвазига ҳамкорликда юқори малакали  илмий-педагогик кадрлар тайёрланади.

Шунингдек, яқин келажакда СамДУ Ахборот-ресурс марказини замонавий ўқув, илмий  маънавий-маърифий адабиётлар билан бойитиш, Халқаро таълим дастурлари факультетнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, нуфузли университетлар ва СамДУ ўртасида профессор-ўқитувчилар ҳамда талабалар алмашинув дастурларини йўлга қўйишга келишилди.

СамДУ  халқаро ҳамкорлик бўлими ва матбуот хизмати