Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Ғалаба муборак!!!

img

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўқувчи ва талаба ёшлар ўртасида ўтказиладиган Республика спорт мусобақалари тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 864-сон қарори ҳамда “Универсиада” спорт мусобақаларининг Республика финал босқичини ўтказиш бўйича Ташкилий қўмитаси мажлисининг 2019 йил 4-октабрдаги 1-сон баёнига мувофиқ, Самарқанд вилоятида 2019 йилнинг 21-24 октабр кунлари гандбол спорт тури бўйича оилй таълим муассасалари талабалари ўртасида “Универсиада-2019” спорт мусобақаларининг ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди. Ушбу спорт мусобақасида Жисмоний маданият факультети талабаларидан ташкил топган Самарқанд Давлат университетининг гандбол жамоаси ҳудудий спорт мусобақаларида Самарқанд шаҳрига ташриф буюрган Қашқадарё вилояти ва Сурхондарё вилояти жамоалари билан беллашдилар.

Ҳудудий мусобақалар якунига кўра;

1-ўринни- Самарқанд вилояти жамоаси

2-ўринни- Сурхондарё вилояти жамоаси

3-ўринни- Қашқадарё вилояти жамоаси эгаллади.

SamDU

SamDU