Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


“Менинг соҳамда компьютер технологиялари”нинг ўрни

img

Амалий математика ва информатика факультетида Президентимиз томонидан илгари сурилган Бешта ташаббусдан  “Аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга қаратилган” учинчи ташаббус доирасида университет миқёсида “Менинг соҳамда компьютер технологияларининг ўрни” деб номланган танлов ўтказилди.

SamDU

Танлов қуйидаги 3 та шартдан иборат тартибда ўтказилди:

  1. Тест синови
  2. Назарий савол ва амалий  топшириқ
  3. “Менинг соҳамда компьютер технологияларининг ўрни” мавзусида тақдимот тайёрлаш

Танловда талабаларнинг иштироки Амалий математика ва информатика факультети прфессор-ўқитувчилари томонидан тузилган 3 кишидан иборат ҳакамлар томонидан баҳоланиб, танловда қуйидаги талабалар ғолиб деб топилди:

1-ўрин: Қобилов Темурбек - Кимё факультети талабаси

2-ўрин: Аҳматова Зарнигор - Педагогика факультети талабаси

3-ўрин: Олимов Жахонгир - Биология факультети талабаси.

Танлов ғолибларига факультет жамоаси томонидан Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

SamDU