Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган


УНИВЕРСИАДА-2019

img

2019 йил 26-29 октябр кунлари Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари жамоалари ўртасида Универсиада-2019 минтақавий саралаш босқичлари бўлиб ўтади.

Мусобақанинг очилишида Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар ишлари бўйича ўринбосари Р.Қобилов, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Ш.Рўзиев иштирок етишди.

4 кундан ортиқ давом етадиган мусобақаларнинг қуръа натижаларига кўра, 2019 йил 27 октябр куни Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари жамоалари ўзаро куч синашишди. Сурхондарё вилоятининг еркак ва аёл жамоалари 3-1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

28 октябр куни ўйинлар Қашқадарё ва Сурхондарё жамоалари ўртасида бўлиб ўтади (аёллар жамоаси – соат 11:00да, еркаклар жамоаси – соат 14:00да).

29 октябр куни Сурхондарё ва Самарқанд жамоалари ўзаро куч синашишади.