Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Ғолиб ва иқтидорли талаба ёшлар тақдирланишди

img

Президентимиз томонидан белгилаб берилган бешта муҳим ташаббус амалий ишларга айланиб бораётгани эътирофлидир. Самарқанд Давлат университети мутасаддиларининг шу йил 15 ноябрь куни ташкил этган маърифий тадбирида бир гуруҳ иқтидорли талаба-ёшлар муносиб рағбатлантирилди.

Тақдирлаш маросимида СамДУ проректори Аҳмаджон Солеев сўзга чиқиб, иқтидорли ёш йигит-қизларни муборакбод этди. Биринчи бўлиб саҳнага Ўзбекистон Республикаси Президенти, Навоий номидаги, Улуғбек номидаги, Ислом  Каримов  номидаги Давлат стипендияси совриндорлари таклиф этилди. Уларнинг таълим ва тарбияда, фан сирларини нечоғлик эгаллашаётганлари ўз рағбатини топди. Уларга Фахрий Ёрлиқ, китоблар совға қилинди.

SamDU

Тадбирда барча фанлар бўйича ташкил этилган Республика олимпиадалари ғолиблари, СамДУни  жаҳонга танитаётган университетет спортчи ёшлари, “Ёш китобхон”, “Мен сайловда келажагим учун овоз бераман”, “Коррупцияга қарши курашиш–барчанинг бурчи”, “Иншо–саводхонлик мезони” номли кўрик-танлов ғолиблари СамДУ ёшлар билан ишлаш проректори Алишер Эштоев ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош мутахассиси Элдор Шермоновлар томонидан тақдирланди.

SamDU

Ҳаяжонли ва эсда қоларли тадбирнинг якуни махсус тайёрланган бадиий дастурга уланиб кетди. Дилбар қўшиқлар, тароватли мусиқалар маросим иштирокчиларига бир олам хурсандчилик бахш этди.

SamDU

СамДУ матбуот хизмати.