Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


СамДУда халқаро конференция

img

Самарқанд Давлат университетида ҳамкорликда ташкил этилган халқаро конференция “Чўлланиш муаммолари: динамика, баҳолаш ва ечим” мавзусига бағишланди. Конферинцияда Россия, Украина, Ҳиндистон, Непал, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон сингари ўнга яқин Давлатларнинг эксперт-олимлари, мутахассислар иштирок этишди.

Маълумотларга кўра, дунё миқёсида ҳар йили суғориладиган ҳудудлар ҳисобидан 6 миллион гектар ер чўлланиш туфайли инқирозга учрамоқда. Айни даврда бундай экологик муаммо 100 дан ортиқ давлатлар қишлоқ хўжалиги тармоғига хавф солмоқда.

Аслида, суғориладиган ерларда шўрланиш, захланиш, ботқоқлашиш, тақирга айланган ерлар, тупроқдаги сув ва шамол эррозияси чўлланишнинг турли кўринишлари ҳисобланади.

СамДУда ташкил этилган халқаро анжуманда сўз олганлар ҳудудларни чўлланишдан асраш, айниқса Орол бўйида экологик вазиятни янада яхшилаш хусусидаги таклиф, мулохаза, фойдали маслаҳат ҳамда илмий-ҳаётий қарашларини ўртага ташлашди.

Анжуманни СамДУ ректори профессор Рустам Ибрагимович Халмурадов очиб берди.

SamDU

Турли давлатлардан келган мутахассислар чўлланишнинг глобал, минтақавий, махаллий муаммоларининг долзарб жиҳатларига қаратилган маърузалари билан иштирок этди. Хусусан, Ўзбекистон география жамияти раиси, профессор Фазлиддин Хикматов, ЎзФА сейсмология институти директори, профессор Вахоб Рафиков, Ўзбекистонда Глобал экология жамғармасининг миллий координатори Алексей Волков, Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори профессор Насилло Бобоқулов, Франциянинг Пуатье университети профессори Naudin Patrice, СамДУ География фанлари доктори профессор Субхон Аббосов, Бошқирдистон университети профессори Ауфар Гареев, Бердақ номидаги Қорақолпоғистон университети профессори Махсуд Ибрагимов ва бошқалар томонидан қилинган маърузаларда экологик мувозанатни мўтадиллаштириш, чўлланишнинг олдини олиш, бу борадаги муаммоларни бартараф этиш хусусида қимматли фикр-мулоҳазалар билдирилди.

SamDU

SamDU

SamDU

Дилмурод Дўстмуродов,

СамДУ матбуот котиби.