Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Ёшлар ватанга фидойлик руҳида улғаймоқда

img

Механика-математика факультетида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларда ватанга дахлдорлик туйғусини юксалтиришга қаратилган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда ЎзФА академиги, СамДУ математика-физика ва функционал анализ кафедраси мудири С.Н.Лақаев, механика-математика факультети декани проф. А.Х.Бегматов, резервдаги подполковник Ғ.Қурбонов иштирок этди. Академик С.Н.Лақаев ўз сўзида киндик қони тўкилган жой ҳар бир киши учун энг қадрли маскан – азиз Ватани ҳисобланишини, шунинг учун қалби уйғоқ ҳар бир инсон ўз ватанини севиши шартлигини таъкидлади.

SamDU

Подполковник Ғ.Қурбонов эса Қуролли Кучларимиз тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида замонавий, тез ҳаракатланувчан, юртимиз хавфсизлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимизнинг тинч-осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир пухта тайёргарликка эга миллий армиямиз шаклланганини таъкидлади.

SamDU

Тадбир давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олди.

SamDU