Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган

Маҳмудхўжа Беҳбудий ва барҳаёт ғоялар

img

Самарқанд давлат университетида буюк ўзбек маърифатпарвар алломаси Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 145 йиллигига бағишланган адабий-бадиий кеча бўлиб ўтди.

Маҳмудхўжа Беҳбудий ёшлигидан илм-маърифатга, адабиёт ва санъатга қизиқиб, шу йўлда ўқиб-изланган, ўзи ҳам ёзишга, элга маърифат нурларини ёйишга ҳаракат қилган. Бир неча хориж тилларини ўрганиб, чет мамлакатларда сафарда бўлган. Маърифатпарварлик ғояларини тарғиб этувчи, халқни истиқлолга чорловчи мақолалар,  мустамлакачилик зулмидан фақатгина илмли, маърифатли бўлиб қутилиш мумкинлиги ҳақида эса “Падаркуш” драмасини ёзган.

Тадбирда сўзга чиққан филология факультети декани проф.Ж.Элтазаров, истиқлол даври адабиёти ва адабиёт назарияси кафедраси проф.А.Солиев, филология фанлари номзоди, шоира Ж.Сувонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ёзувчи Нусрат Раҳмат, шунингдек, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг набираси Шоҳруххон Беҳбудийлар буюк алломанинг жадидчилик йўлида халқимизни маърифатга, илмга, истиқлолга чорлаш борасидаги хизматларини маърузаларида алоҳида таъкидлашди. Нусрат Раҳмат ўзининг “Жадид” романини буюк маърифатпарвар, публицист, драматург Беҳбудий ва жадидчиларга бағишлаб ёзганини айтиб ўтди.

Тадбирда “Шалола” ижодий тўгараги аъзолари томонидан Беҳбудийнинг ҳикматлари ва турли чиқишлар намойиш этилди.

SamDU

SamDU

SamDU

SamDU

Samdu