Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган

Буюк Британиянинг Хертфордшир университетида “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендианти Раббимов Илёс ўз малакасини оширмоқда

img

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармаси стипендианти Раббимов Илёс Буюк Британиянинг Хертфордшир Университетига (University of Hertforshire) 2019 йил 8 ноябрдан - 2020 йил 21 февралгача стажировка ўташ мақсадида жўнаб кетди. Ҳозирги кунда ёш тадқиқотчи илмий тадқиқот мавзуси бўйича шу соҳанинг етакчи мутахассислардан бўлган доктор Иосиф Мпорас раҳбарлигида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш билан бир қаторда илм-фандаги дунё тажрибаси ютуқларини ҳам ўрганмоқда. Биз ёш тадқиқотчимизга келгусидаги илмий фаолиятида омадлар тилаб қоламиз!!!

Халқаро ҳамкорлик бўлими