Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган

Самарқанд давлат университетида Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети профессори маҳорат дарси ўтди

img

Самарқанд Давлат университети Иқтисодиёт ва бизнес факультетида Россия Иқтисодиёт университети профессори Винченсо Лигорио “Бизнес юритишнинг замонавий тенденсиялари” мавзусида профессор-ўқитувчи ва талабалари учун маҳорат дарси ўтди. Маҳорат дарсида Профессор Лигорио замонавий иқтисодий тенденциялар, нейроиқтисодиёт ва рақамли иқтисодиёт шароитида бизнес юритишнинг замонавий йўналишларига атрофлича тўхталиб ўтди.

Ушбу маҳорат дарси профессор-ўқитувчиларга ўз маърузаларини ташкил етиш ва олиб боришда янги ёндашувлардан фойдаланиш имконини беради.

Тадбир қизиқарли ўтиб, ўзаро савол-жавобларда бугунги ёшлар таълим олиш ва уни амалиётда қўллай билиш кўникмаларини шакллантириш борасида тушунчаларга эга бўлдилар.