Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy

Самарқанд вилояти олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талаба-ёшлар билан олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари билан учрашуви

img

Жорий йилнинг  6-сентябр куни Самарқанд давлат университетининг катта мажлислар залида  Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У. Бегимқулов ва Самарқанд вилояти олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган  талаба ёшлар билан  очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари У. Бегимқулов олий таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, ўзгартиришлар ва янгиланишлар ҳақида талабаларга маълумот бериб ўтди, шунингдек,  бугунги кун ёшлари учун энг муҳим масала нимадан иборат эканлиги, талабаларнинг олий таълим тизимига, ўқув дастурларига муносабати қандайлиги, ўқув жараёнидаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш тўғрисида  ёшларимизнинг ўзларида қандай фикр ва таклифлар борлигини сўради ҳамда талабаларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди. Йиғилишда Самарқанд давлат университети ректори проф. Р.И.Халмуродов сўзга чиқиб, бугунги кун ёшлари олдида турган асосий талаб ўқиш, ўқиш ва яна бир бор ўқиш эканлиги, бугун олий таълим тизимида таҳсил олаётган кадрлар сони эмас, сифати муҳим эканлигини таъкидлади.

http://samdu.uz/assets1/plugins