Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган

Марказий банк Самарқанд вилоят бош бошқармаси бошлиғи билан учрашув

img

Марказий банк Самарқанд вилоят бош бошқармаси бошлиғи Қ.Собиров билан Самарқанд Давлат университети профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлари иштирокида ўзига хос учрашув ташкил этилди.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 27 декабрдаги ёшлар билан учрашувида ҳамда 2020 йил 24 январь куни мамлакатимиз Парламентига ҳар йилги мурожаатномаси белгиланган вазифалар ва уларнинг банк тизимидаги ижроси ҳақида сўз борди.

Учрашув очиқ мулоқот руҳида ўтди ва банк раҳбари талаба ёшларнинг қизиқтирган савол ва муаммолари, таклиф-мулоҳазалари билан танишди. Ёшлар томонидан банк тамонидан ажратиладиган имтиёзли кредитлар, таълим кредити, истемол кредити ва иқтисодиёт йўналишида тахсил олаётган талабаларнинг дарсдан бўш вақтларида вилоятимиздаги банкларда иш ўрганиши учун шароит яратиб беришини таъкидлади. Шу билан биргаликда Иқтисодиёт ва бизнес факультети билан Марказий банк Самарқанд вилоят бош бошқармаси ўртасида йўл харитаси тузилиб вилоятимиздаги тижорат банклари рахбарлари факультет талабаларига махорат дарслари ўтиши бўйича келушувга эришилди.

Учрашувда сўнггида талаба-ёшлар ва тадбир иштирокчилари томонидан ўзларини қизиқтирган саволларига аниқ ва тўлиқ жавоблар олишди.

Энг яхши таклиф ва савол эгалари Бошқарув Раиси томонидан танлаб олиниб, билим манбаи бўлмиш китоблар билан тақдирланди.

SamDU

SamDU