Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Сеул миллий университети ва СамДУ ҳамкорлиги

img

Самарқанд Давлат университети Сеул Миллий университети билан ҳамкорлигини янада кенгайтириш мақсадида шу йил 3 феврал куни Жанубий Кореянинг “Террагейтс тўлқинларининг Биологик тизими” маркази директори, Сеул Миллий университети Физика ва Астрономия факультети профессори Гун-Сик Парк Самарқанд Давлат университетига ташриф буюрди.

Ташрифнинг биринчи куни университет физика факультетида Гун-Сик Парк ҳамда ҳамроҳи СамДУнинг собиқ талабаси, айни пайтда Сеул миллий университети профессори Матлабжон Сатторов профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар ҳамда талаба-ёшлар билан учрашув ташкил этишди.

Суҳбат жараёнида Кореялик таниқли олим Сеулдаги “Террагейтс тўлқинларининг Биологик тизими” маркази ҳамкорлигида СамДУда “Фотон ва электроника” марказини ташкил этиш, унда Сеул Миллий университетида яратилган физика, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва ҳарбий соҳага оид кашфиётлардан иборат янги лойиҳаларни Самарқандда ҳам ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш хусусидаги  манфаатли келишув эришилди.

Мақсад ўзбек олимлари билан ҳамкорликда янги ғоя ва технологиялар яратиш, саноатга илғор технологияни жорий этиш, Самарқанд университетидан  истеъдодли талабаларни танлов асосида Сеул миллий университетига ўқишга жўнатиш хусусида келишувга эришилди.

Шундан сунг, Сеул миллий университети Физика ва Астрономия факультети профессори Гун Сик Парк “Физика фанининг ҳозирги замон долзарб муаммолари” мавзусида маҳорат дарси (семинар тренинг)  ўтказди.

Унда асосий эътибор физикани бошқа қатор фанларга боғлаб ўрганишни давр тақазо этаётгани, биология, кимё фани мутахассислари билан биргаликда мавжуд муаммоларни ҳал этиш зарурлигига қаратилди.

Профессор физикада катта бўшлиқ бўлиб турган Террагейтс тўлқинларининг хавфсизлигини таьминлаш, атроф-муҳитнинг экологик муҳофазаси, инсон соғлигини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши илмий ва назарий жиҳатдан тушунтирилди.

Хорижлик тадкикотчи олим  частоталарда молекулаларнинг  бир-бири билан алоқага киришиши натижаларини тушунтириб берди.

SamDU