Address:140104, O`zbekiston, Samarqand shahri, Universitet xiyoboni, 15-uy


Ёшлар - келажак бунёдкори

img

 Самарқанд давлат университетининг 90-йиллик юбилейи муносабати билан вилоят олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Иқтидорли ёшлар – Ўзбекистон  ижтимоий-иқтисодий тараққиёти пойдевори” шиори остида  8-9-сентябрь кунлари  ёшлар фестивали бўлиб ўтди. Фестивал иштирокчилари дастлаб Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўйдилар.  Шундан сўнг Самарқанд давлат университетнинг фаоллар залида  фестивалнинг тантанали очилиш маросими  бўлиб ўтди. Унда  Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Самарқанд вилоят  кенгаши раиси Рустам Қобилов сўзга чиқиб барча Самарқанд ёшларини, маросимга йиғилган фестивал иштирокчиларини  самимий табриклади ва бугун ёшларимизга яратиб берилаётган имкониятлар кенглиги ҳамда ундан ўз ўрнида самарали фойдаланиш кераклиги ҳақида сўз юритди.   

Икки кунлик фестивал давомида вилоят олий таълим муассасалари талабалари ўртасида  волейбол, қўл тўпи спорт турлари бўйича мусобақалар, “Менинг университетим” номли  иншолар танлови, “Китоб билим манбаи” мавзусидаги давра суҳбати, “Заковат” интеллектуал ўйини каби бир қатор тадбир ва мусобақалар ташкил этилди. Фестивал  якунида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон” номли гала консерт  давомида ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Фестивал вилоятимиз ёшларини бирлаштириш баробарида, уларга хуш кайфият улашди.

http://samdu.uz/assets1/plugins