Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган

ҒАЛАБА МУБОРАК!

img

ҒАЛАБА МУБОРАК!

2020 йилнинг 22-24 феврал кунлари Германиянинг Дюссельдорф шаҳрида спортнинг дзюдо тури бўйича бўлиб ўтган нуфузли "Катта Дубулға" турнирида Самарқанд давлат университетининг Жисмоний маданият факултети 4-босқич талабаларидан Давлат Бобонов -90 кг вазн тоифасида ҳамда Муҳаммадкарим Ҳуррамов -100 кг вазн тоифасида мусобақанинг олтин медалини қўлга киритишди. Юртимиз шарафини ҳимоя қилган талаба спортчиларимиз олтин медал билан бирга Олимпиада рейтинги учун муҳим 1000 очколик рейтингга ҳам эга бўлишдилар.

Давлат Бобонов ва Муҳаммадкарим Ҳуррамовларни ушбу ғалаба билан Самарқанд давлат университети ва Жисмоний маданият факультети жамоаси қизғин табриклайди. Спортчи талабаларимизга омад тилаймиз ва Токио-2020 Олимпиадасида ҳам олтин медалларни кутиб қоламиз.