Академик лицейида мастер класс дарси ўтказилди

img

СамДУ механика-математика факультети декани проф. А.Бегматовнинг СамДУ академик лицейи аниқ фанлар йўналиши битирувчи курс ўқувчилари билан мастер класс дарси ўтказилди. Шу масала юзасидан СамДУ академик лицейи математика ва информатика кафедраси ўқитувчиси А.Шарипов сўз олиб, бундай мастер класс дарсларни кўпроқ ташкилаштириб турилса ҳар томонлама ўқувчиларга фойдали бўлишини ва бундан кейин ҳам ҳамкорликдаги бундай дарсларни кўпайтиришларини такидлаб ўтди. Шундан сўнг математика ва информатика кафедраси ўқитувчиси Ш.Нематов - "Бундай мастер класс дарслар ёш ўқитувчиларга тажриба мактаби бўлади. Менга бу мастер класс дарсда ўқувчиларга математика фанини ҳаётга боғлаган ҳолда  аниқ мисол ва масалалар ёрдамида тушунтириши жуда ёқди. Бу дарс  ўқувчиларда катта тасуротлар қолдирганини ва ўқувчилар учун жуда самарали бўлди. Бундай наъмунали дарслар бундан кейин ҳам тез – тез ўтказилса, мақсадга муофиқ бўлар эди.

SamDU

SamDU