Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган

«Springer Nature» платформасидан фойдаланиш бўйича илмий семинар

img

2020 йил 2 март куни Самарқанд давлат университети Бош биноси мажлислар залида Инновацион ривожланлантириш Вазирлигининг вакили Диёра Мамаева, «Springer Nature» компаниясининг Лондон офисидаги стратегик ҳамкорлик бўлими вакили Элизабет Детисава, компаниянинг МДҲ давлатлари бўйича вакили Ирина Александровалар иштирокида «Springer Nature» платформасидан фойдаланиш бўйича илмий семинар бўлиб ўтди. Семинарда Самарқанд давлат университети, Самарқанд иқтисодиёт ва сервис инстутити ҳамда Самарқанд тиббиёт институти илмий ҳодим ва докторантлари иштирок этишди. Семинарда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги томонидан «Springer Nature» платформасидан олий таълим муассасаларидан томонидан бепул фойдаланиш йўлга қўйилганлиги, ушбу веб-сайтдан фойдаланиш ва бепул мақола жойлаштириш тартиблари тўғрисида маълумотлар берилди.