Самарқанд давлат университетига 1420 йилда асос солинган

Табриклаймиз!

img

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 мартда қабул қилинган “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги қарори билан аъло хулқи, ноёб истеъдоди, зукколиги, ташаббускорлиги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳамда таълим, фан, адабиёт, санъат, спорт соҳаларида ва жамоатчилик фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун 28 нафар иқтидорли қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Улар орасида университетимиз талабалари ҳам борлиги жуда қувонарли:

Мусулмонова Камола Хусниддин қизи - Самарқанд давлат университети филология факультети 2-босқич магистранти.

Усманова Нуриниссо Олимовна - Самарқанд давлат университети Жисмоний маданият факультети 1-босқич талабаси

 

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Самарқанд Давлат университети Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси доцент Тўхлиева Шарофат Бекташевна “Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирлани.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган қизларимизни ва Ш.Б.Тўхлиевани “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан университет раҳбарияти, барча факультетлар етакчилари, СамДУ жамоаси, ёшлар, талабалар номидан қўшалоқ байрам билан чин қалбдан муборакбод этамиз.