Ҳиндистондан масофавий таълим

img

Ҳозирги кунда COVID-19 пандемияси туфайли барча таълим турлари масофавий шаклда олиб борилмоқда. Самарқанд давлат университети Халқаро таълим дастурлари факультети жамоаси ҳам бу ишда салмоқли натижаларга эришмоқда. Талабаларга сифатли масофавий таълим бериш жараёнида хорижий мутахассислар ҳам жалб қилиниб келинмоқда. Жумладан, Ҳиндистоннинг етакчи мутахассислари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Талабаларга замонавий дастурлаш тиллари бўйича таълим бериш мақсадида Ҳиндистоннинг Чандигарҳ университети магистр битирувчилари томонидан яратилган www.asanhai.com сайти орқали индивидуал тарзда масофадан туриб таълим бериш бошланди. Бу платформанинг мутахассислари Абдуллаҳ Моҳманд ва Сардар Пунеет Парсад Сингҳ факультетнинг Амалий математика ва информатика йўналиши талабаларига дастурлашнинг нозик сирларини ўргатишмоқда. Талабалар ҳам инглиз тилида олиб борилаётган бундай масофавий таълимдан мамнун бўлиб, мутахассисликлари бўйича янги ва замонавий билимларни эгаллашга интилмоқдалар.

Халқаро таълим дастурлари факультети