Инновацион ва замонавий ахборот технологияларини таълим, фан ва бошқарув соҳаларида қўллаш истиқболлари

img

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойиши асосида 2020 йил 14-15 май кунлари Самарқанд давлат университетида “Инновацион ва замонавий ахборот технологияларини таълим, фан ва бошқарув соҳаларида қўллаш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий конференция ташкил қилинди. Илмий конференция бугунги пандемия шароитидан келиб чиққан ҳолда онлайн тарзда ўтказилди.

Конференцияда турли ижтимоий-иқтисодий техник тизимларда алгоритмизациялаш, моделлаштириш, таффакурли технологиялар, муҳандислик математикаси ҳамда таълим, фан ва бошқариш тизимларида ахборотлаштириш, инновация, ўргатувчи технологиялар, электрон ресурслар каби масалалар кенг муҳокама қилинди.

Конференциянинг очилишига бағишланган ялпи мажлисида Самарқанд давлат университети ректори профессор Рустам Халмурадов, Исроил давлати Холон технология институти президенти профессор Эдуард Якубов, Беларуссия миллий техника университети профессори  Игорь Ганчеренок ва Самарқанд давлат унверситети профессори Исроил Жуманов ва бошқалар нутқ сўзлади.

Конференцияга хорижнинг 10 дан ортиқ давлатлари ва республикамиздан 200 га яқи маърузалар келиб тушди. Маърузалардан амалиётда фойдаланиш учун улар илмий тўплам ҳолида нашр қилинди. Конференция ишида Исроил, Россия, Белорусь, Қозоқистон, АҚШ ва бошқа хорижий мамлакатлар ҳамда республикамиздан 100дан ортиқ соҳа мутахассис олимлар иштирок этишди.

 

Исроил давлати Холон технология институти президенти профессор Эдуард Якубов

 

Конференциянинг ялпи мажлисида, Ҳиндистонлик профессорлар М.Субҳарвал ва Ш.Абҳишекларнинг “AI & it’s applications and different job roles” ҳамда “Information technology in agriculture”, Россиялик профессорлар Н.Туранинанинг “Электронные ресурсы в имиджевой политике   организации” ва Т.А.Капустинанинг “Роль методических служб в повышении квалификации и переподготовки библиотечных кадров” мавзуларидаги ҳамда Исроил давлатидан профессорлар Йирмеяҳу (Жеремй) Камински, Зиновий Ландсман, Мичаел Wинокур, Шимон Фридкинларнинг маърузалари тингланди.

Конференция ялпи мажлисининг иккинчи қисмида ва шўъба йиғилишларида 100 дан ортиқ халқаро ва республика бўйича иштирокчиларнинг шу соҳага тегишли долзарб маърузалари тингланди ва муҳокама қилинди.

Конференция фаолияти натижасида глобаллашув жараёнлари жадаллашаётган шароитда инновацион ва замонавий ахборот технологияларини таълим, фан ва бошқарув соҳаларида қўллаш истиқболлари мамлакат иқтисодиётининг юқори суръатларда ўзгаришига таъсир кўрсатадиган халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш, бу соҳада алоқаларни кенгайтириш билан боғлиқ илмий мунозарали муҳокамалар, соҳага оид маърузалар тақдимотлари ва дунёда машҳур олимларининг чиқишлари ташкил этилди.

Исроил давлати Холон технология институтининг роботехника соҳасидаги ютуқлари тақдимот қилинди.

 

Конференция натижалари бўйича замонавий ахборот технологияларини таълим, фан ва бошқарув соҳаларида қўллашни келгусида такомиллаштириш бўйича хорижий тажрибадан келиб чиқиб тавсиялар қабул қилинди.