Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет хиёбони, 15-уй

Телефон: +998 66 2391140 Факс: +998 66 2391140 Email: devonxona@samdu.uz


Самарқанд давлат университетида “Битирувчиларни ишга тақсимлаш” мавзусида онлайн конференция ўтказилди

img

 

         2020 йил 21 май куни онлайн шаклда ўтказилган конференцияда Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси, ҳудуддаги туманлар халқ таълими бўлим мудирлари, Самарқанд вилоят мактабгача таълим бошқармаси, туманлар мактабгача таълим бўлими раҳбарлари ҳамда Самарқанд вилоятидаги университетнинг ҳамкор ташкилотлар  вакиллари иштирок этишди. Конференцияда битирувчиларни ишга тақсимлаш, сифатли кадрлар тайёрлаш, ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш масалалари кўриб чиқилди. 

Шунингдек, келгусида Самарқанд давлат университетида кадрлар тайёрлаш  жараёнини самарали ташкил этиш юзасидан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар белгилаб олинди.